Дунёдаги энг кўп қурол экспорт қилувчи давлатлар номлари эълон қилинди

2015-2019 йилларда Яқин Шарққа қурол етказиб бериш 61% га ўсди, минтақага дунё қурол экспортининг 35% тўғри келади. Минтақанинг ва бутун дунёнинг энг катта импортчиси Саудия Арабистонидир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқотлари Институтининг (SIPRI) йиллик ҳисоботига кўра, 2015-2019 йилларда дунё бўйлаб қурол савдоси олдинги беш йиллик даврга нисбатан 5,5 фоизга ўсди, сезиларни ўсиш АҚШ ва Францияда қайд этилди.

Гипертовушли қурол, “Ханжар” ва супер ракета: эксперт "энг асосий трендлар"ни айтди

Қурол экспорти бўйича етакчи бешликка АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой кирди. Сўнгги беш йил ичида 2010-2014 йиллар билан таққослаганда АҚШда (23%) ва Францияда (72%) савдо ҳажмларининг сезиларли ўсиши қайд этилди. Шу билан бирга, SIPRI маълумотларига кўра, Россия қуролларини экспорт қилиш ҳажми кўрсатилган даврда 18 %га камайди.

"Ҳиндистонга (Россиядан қурол сотиб олувчи асосий мамлакат) етказиб бериладиган Россия қуроллари ҳажмининг пасайиши  Россия қуроллари экспорти ҳажмининг кескин пасайишига олиб келди. Миср ва Ироққа Россия қуроллари экспортининг ўсиши 2015-2019 йилларда жами савдонинг камайишини қоплай олмади", - дейилади SIPRI қурол-аслаҳа ва ҳарбий харажатлар дастурининг тадқиқотчиси Александра Куимова маърузасида.

Эксперт Хитой қурол сотишда Россияни ортда қолдириши мумкинлигига шубҳа қилди.

Қозоғистонда Россиядан қурол олиб келиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

Институтнинг қурол экспорти бўйича ўтган йилги ҳисоботида 2014-2018 йилларда Россиянинг ҳарбий саноати комплекси етказиб бериш ҳажми 17 %га камайгани айтилган эди. Шунда "Ростех" матбуот хизмати бу маълумотлар ҳақиқий эмаслиги ҳақида баёнот берди, чунки сўнгги ўн йил ичида ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида савдо-сотиқ ўсиб бормоқда.

Янги ҳисоботга кўра, Жанубий Корея биринчи марта қурол-аслаҳа экспорт қилувчи ўнта мамлакатлар қаторига киритилди, унинг савдоси 2010-2014 йиллар билан таққослаганда 143 фоизга ўсган. Исроил қурол экспорти 77 фоизга ўсди ва рекорд даражага етди.

2015-2019 йилларда Яқин Шарққа қурол етказиб бериш 61% га ўсди, минтақага дунё қурол экспортининг 35% тўғри келади. Минтақанинг ва бутун дунёнинг энг катта импортчиси Саудия Арабистонидир. Ундан ташқари, Ҳиндистон, Миср, Австралия ва Хитой ушбу кўрсаткич бўйича етакчи бешликка кирди.

Туркиянинг қурол импорти сезиларли даражада (48%) камайди. "(Буни - таҳр.) айрим қурол-аслаҳа тизимлари таъминотининг кечикиши, шунингдек, Америка ҳарбий самолётини сотиб олиш ва Туркиянинг қурол-яроғ саноатини ривожлантириш бўйича АҚШ билан" йирик "келишувнинг бекор қилиниши билан изоҳлаш мумкин", - дейилади SIPRI ҳисоботида.