Гипертовушли қурол, “Ханжар” ва супер ракета: эксперт "энг асосий трендлар"ни айтди

© U.S. Army Space and Missile Defense Command/Army Forces Strategic CommandПервый запуск прототипа перспективного гиперзвукового оружия (Advanced Hypersonic Weapon ) на полигоне в США
Первый запуск прототипа перспективного гиперзвукового оружия (Advanced Hypersonic Weapon ) на полигоне в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда гипертовушли қуролларни синашида муаммони кўрмайди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос, ҳарбий эксперт, стратегик вазиятлар марказ директори Иван Коновалов бу масала бўйича ўз фикрларини билдирди.

Москва АҚШ гипертовушли қуролни синовдан ўтказиш нияти юзасидан ҳеч қандай муаммони кўрмайди, деди ТИВ Ядро қуролини тарқатқалмаслиги ва унинг устидан назорат қилиш департаменти директори Владимир Ермаков.

Испытания гиперзвуковой ракеты Кинжал - Sputnik Ўзбекистон
Россия энг янги "Кинжал" гипертовушли ракетани синовдан ўтказди - видео

“АҚШда гипертовушли қурол бир неча ўн йиллар давомида иш олиб борилган. Табиийки, Россия бу борада катта ютуқларга эришди деган баҳолар пайдо бўлгандан сўнг, АҚШ жараёнларни тезлаштира бошлади. Бу нормал ҳолат, ҳеч қандай алоҳида муаммолар бўлмаслиги керак”, - деди Ермаков.

Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги гипертовуш ривожланиш бўйича директор ўринбосари Майк Уайт Вашингтон 2020 йил ўрталарида гипертовуш қуролларни ушлайдиган қуролни синовларини ўтказмоқчи эканлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Пентагон аллақачон лойиҳалардан прототип нусхаларга ўтди ва кейинги босқичда мавжуд қурол тизимларини сотиб олиш бўлади.

Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос, ҳарбий эксперт, стратегик вазиятлар маркази директори Иван Коновалов АҚШ режалари нима сабабдан Россия учун муаммо эмаслигини айтди.

“Бу жараён тўхтовсиз, етакчи давлатлар ўз мудофаа қобилиятлари таъминлаш мақсадида энг мақбул деб ҳисоблаган қурол турлари ва жанговар тизимлари устида иш олиб бориш ҳуқуқига эга. Гипертовушли қурол - ҳозирда энг муҳим тренд ҳисобланади. Молиявий ва техник имкониятларга эга бўлган ҳар ким бу билан шуғулланмоқда. Биринчи навбатда Россия, у ҳаммани ортда қолдирди, америкаликлар етиб олишга қарор қилдилар. Хитой ва бошқа давлатлар бу йўналишда ишламоқда. Буни тўхтатиб бўлмайди. Бажариш мумкин бўлган ягона нарса - рақибни орқада қолдириш учун яхшироқ тизимни яратиш. Аслини олганда, биз шуни қиламоқдамиз”, - дейди Коновалов.

2018 йилда Федерал Кенгашига йўллаган мурожаатномасида Россия президенти Владимир Путин гипертовушли қуроллар – “Авангард” ва “Ханжар” комплексларини таништирди.

Кейинчалик “Циркон” гипертовушли ракета ишлаб чиқариш устида иш олиб борилаётгани  ҳақида маълум бўлди.

АҚШ президенти Доналд Трамп, ўз навбатида, АҚШнинг жуда кўп "супер ракеталари" борлигини таъкидланганди, аммо илгари бу фақат гипертовушли қурол ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритилган.

Янгиликлар лентаси
0