Россияда учта коронавируснинг янги ҳолати аниқланди

Коронавирус юқтирганлар Калининград, Белгород ва Москва вилоятларида аниқланган. Беморлар сўнгги икки ҳафтада Италияга сафар қилишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Россияда учта коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Коронавирус юқтирганлар Калининград, Белгород ва Москва вилоятларида аниқланган.

Таъкидланишича, барча инфекция юқтирганлар сўнгги икки ҳафтада Италияга сафар қилишган.

Москвада коронавирус билан касалланган биринчи россияликка жавоб берилди

“Улар Россия Федерацияси ҳудудида мулоқот қилган шахслар аниқланди. Уларни шифокорлар назоратига остига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг лаборатория текшириши ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.

Россияда жами 17 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Улардан иккитаси Хитой фуқаролари, 14 таси Италиядан қайтган россияликлар, яна биттаси эса Италия фуқаросида аниқланган. Икки нафар хитойликка ва бир нафар россияликка жавоб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус туфайли Москвада “юқори тайёрлик” тартиби жорий этилган эди.