ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Москвада коронавирус билан касалланган биринчи россияликка даволангандан сўнг жавоб берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Аввалроқ Москва мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова коронавирус билан касалланган биринчи бемор тузалиб кетгани ва тез орада унга жавоб берилишини маълум қилган эди.
Аниқлик киритилишича, гап Россия футбол иттифоқи аъзо Давид Беров ҳақида бормоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram«Доброе утро! И на случай, если я вас больше не увижу- добрый день, добрый вечер и доброй ночи!»
Роспотребнадзор Москвадаги биринчи коронавирус юқтириш ҳолати ҳақида 2 март куни хабар қилган эди. Ўшанда Италиядан қайтган москваликда коронавирус аниқланган.
Россияда жами 10 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Улардан иккитаси Хитой фуқаролари, 7 таси Италиядан қайтган россияликлар, яна биттаси эса Италия фуқаросида аниқланган. Икки нафар хитойликка жавоб берилган. Уч нафар Япониядаги Diamond Princess саёҳат кемасидан эвакуация қилинганлар шифокорлар назорати остида қолмоқда.