Ўзбекистонда 1 июлдан Tax-free тартиби жорий этилади – қарор лойиҳаси

2 ой муддатда чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистонда товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚСни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлдан товарларни сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free) тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегиши қонун лойиҳаси жамотчилик муҳокамасига қўйилди.

Таъкидланишича, 2 ой муддатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚСни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ўзбекистонда Tax-free тизими жорий этилади

2020 йилнинг 1 июлига қадар Uzbekistan Airports АЖ билан биргаликда махсус қайтариш пунктлари Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида жойлаштирилади. Улар зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозланади.

Шунингдек, Tax-free тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи Tax-free тизимининг Ягона электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қарор лойиҳаси 21 мартга қадар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Tax-free тизими жорий этилиши ҳақида хабар қилинган эди.