ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистонда Tax-free тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу вазифа “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланган.
Қарор талабларига кўра, бу тизимни ишлаб чиқиш учун тегишли органларга уч ой муддат берилди.
Tax-free тизими чет эл фуқароларига Ўзбекистонда харид қилган товарлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб беришни назарда тутади. Чет эл фуқароси Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтаётганда тегишли ҳужжатларни тақдим этган пайтда, уларга солиқ суммаси қайтарилади.
Бу тизим жорий этилган хорижий мамлакатларда қайтариладиган маблағ 7 - 22 фоизни ташкил қилади. ҚҚС ундирадиган 130 та давлатдан 50 тасида маҳсулотларда Tax-free логотипи ёпиштирилган тақдирда солиқ қайтарилади.
Россия Федерациясида бу тизим 2018 йилда кучга кирди. Сайёҳлар товар қийматидан ҚҚСни 18 фоиз миқдорида қайтарилиши мумкин. Биринчи чек 2018 йил апрель ойида расмийлаштирилган.
ЖЧ-2018 якунида Tax-free тизими бўйича Россия божхона органлари томонидан умумий қиймати 1,3 миллиард рубл бўлган 13,4 дона чек расмийлатирилди.