Ўзбекистон ва БAA ўртасида янги ҳаво қатновлари йўлга қўйилади

Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Дубай шаҳрида Ўзбекистон ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш кўриб чиқишди.

Ўзбекистон аэропортлари хизмат кўрсатиш тарифларини пасайтирмоқда

Шунингдек, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган “Очиқ осмон” режимидан фойдаланиш масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида томонлар амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар”, - дейилган хабарда.

Музокаралар якунида иккала томон ҳам давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди ва тегишли баённомани имзолади.