Ўзбекистон аэропортлари хизмат кўрсатиш тарифларини пасайтирмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровВстреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент
Встреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу харажатларни пасайтириш мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархини пасайтиришга йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий авиаташувчилар учун аэропортларда хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хусусан, 2020 йилнинг 1 март санасидан эътиборан барча маҳаллий аэропортларда учиб келаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш ставкаси бекор қилинади. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари пасайтирилади.  

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортининг "Business Lounge" даги хизматларининг нархи ҳам пасайтирилди.

Элер Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Хорижий компаниялар билан ҳамкорлик фақат тендер орқали амалга оширилиши мумкин – Ғаниев

Таъкидланишича, ушбу чоралар халқаро авиация хизматлари бозорида республика аэропортларининг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат аҳолиси талабларини қондириш ва мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

Хорижий авиакомпанияларнинг республика аэропортларида парвозларни амалга ошириш харажатларини пасайтириш мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархини пасайтиришга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ транспорт вазири Элёр Ғаниев мамлакатда аэропортлар хизмати 20 фоизга арзонлашиши ҳақида маълум қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0