Путин ва Эрдоған музокараларининг дастлабки тафсилотлари маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тоййиб Эрдоған уч соатдан ортиқ юзма-юз суҳбатлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Владимир Путин ва Тоййиб Эрдоған уч соатдан ортиқ юзма-юз суҳбатлашди, деди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Путин ва Эрдоған яккама-якка музокараси икки соат давом этмоқда

У ҳозирги пайтда президентлар делегация аъзолари иштирокида музокара ўтказмоқдалар, деб қўшимча қилди.

Икки давлат раҳбарлари музокараларидаги асосий масала Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазиятнинг кескинлашиши бўлди. Россия ва Туркия президентларининг Кремлдаги учрашуви Москва вақти билан 14.06 да бошланди.

Россия президенти музокаралар бошланишидан олдин бундай ҳолат такрорланмаслиги, томонлар Россия-Туркия муносабатларини қадрланиши, уларни бузилмаслиги учун вазиятни туркиялик ҳамкасби билан "муҳокама қилиш" зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Эрдоған музокаралар натижалари Идлибдаги вазиятни нормаллаштиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.