Путин ва Эрдоған яккама-якка музокараси икки соат давом этмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Тайип Эрдоган беседует с президентом России Владимиром Путиным, встреча в Кремле.
Президент Турции Тайип Эрдоган беседует с президентом России Владимиром Путиным, встреча в Кремле. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Таййип Эрдоған ўртасидаги музокара икки соат давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тоййиб Эрдоған ўртасидаги музокаралар икки соат давом этмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турецкую Республику - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған нуфузли делегация билан Москвага етиб келди

Россия етакчиси таъкидлаганидек, президентлар якка-якка тартибда мулоқотни бошлайдилар ва керак бўлганда турли идора вакиллари жалб қилинади.

Путин ва Эрдоған Идлибдаги вазиятни ечиш борасида келишиб олишга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Россия раҳбари Суриядаги турк аскарларининг ҳалок бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.  Унинг сўзларига кўра, вазият бевосита шахсий суҳбатни талаб қилади.

Ўз навбатида Эрдоған музокаралар натижасида Идлибдаги вазият осонлашишига ишонч билдирди.

Илгари Москва ва Анқарада Россия-Туркия музокараларининг уч марта экспертлар даражасида ўтказилган, аммо келишувга эришишга муваффақ бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, 27 феврал куни "Хайят Тахрир аш-Шам" террорчилар гуруҳи Сурия қўшинларига йирик масштабли ҳужум бошлаган эди. Сурия армияси бунга жавобан жангарилар жойлашган ҳудудларни ўққа тутган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жангарилар билан бир қаторда, турк ҳарбийлари бу ҳудудда бўлмаслиги керак эди. Воқеада 36 нафар турк аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ жароҳатланди.

Бунга жавобан Анқара Сурияда янги “Баҳорги қалқон” деб ном олган ҳарбий амалиётни бошланиши ҳақида эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0