Алеппода жангарилар ташлаб кетган йирик ўқ-дори омбори аниқланди

Омборда НАТО мамлакатлари фойдаланадиган “Стингер” зенит-ракета кўчма мажмуасига ўхшайдиган намуна алоҳида эътиборни жалб қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Сурия ҳарбийлари Карф-Жум шаҳридан (Алеппо провинцияси) узоқ бўлмаган жойда йирик ўқ-дори омборини аниқлашди. Омборда Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган қуроллар ҳам бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ўқ-дори омборини жангарилар чекиниш вақтида ташлаб кетишган.

Идлибда жангарилар ўз кимёвий қуролини қўллашда заҳарланди

“Жибҳат ан-Нусра”* террорчи гуруҳига тегишли бўлган омборда гранатамёт, миномёт, артиллерия тўплари, қурол эҳтиёт қисмлари аниқланган. Ўқ-дориларнинг кўп намуналари инглиз, турк ва бошқа тиллардаги маркировкага эга.

НАТО мамлакатлари фойдаланадиган  “Стингер” зенит-ракета кўчма мажмуасига ўхшайдиган намуна алоҳида эътиборни жалб қилган.

“Ҳойнаҳой, бу “Стингер”, “Стингер”га жуда ўхшайди”, - деди журналистларга омборни кўздан кечирган ҳарбийлардан бири.

Топилган бутун ўқ-дори кейинчалик жангариларга қўлига қаердан бундай қурол тушганини аниқлаш мақсадида ҳужжатлаштирилган

Жанговар ҳаракатларга қадар омбор ўрнида тикувчилик корхонаси бўлган. У ерда тинч аҳоли газмол ва ип ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти