ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Сурия ҳарбийлари Карф-Жум шаҳридан (Алеппо провинцияси) узоқ бўлмаган жойда йирик ўқ-дори омборини аниқлашди. Омборда Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган қуроллар ҳам бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ўқ-дори омборини жангарилар чекиниш вақтида ташлаб кетишган.
“Жибҳат ан-Нусра”* террорчи гуруҳига тегишли бўлган омборда гранатамёт, миномёт, артиллерия тўплари, қурол эҳтиёт қисмлари аниқланган. Ўқ-дориларнинг кўп намуналари инглиз, турк ва бошқа тиллардаги маркировкага эга.
НАТО мамлакатлари фойдаланадиган “Стингер” зенит-ракета кўчма мажмуасига ўхшайдиган намуна алоҳида эътиборни жалб қилган.
“Ҳойнаҳой, бу “Стингер”, “Стингер”га жуда ўхшайди”, - деди журналистларга омборни кўздан кечирган ҳарбийлардан бири.
Топилган бутун ўқ-дори кейинчалик жангариларга қўлига қаердан бундай қурол тушганини аниқлаш мақсадида ҳужжатлаштирилган
Жанговар ҳаракатларга қадар омбор ўрнида тикувчилик корхонаси бўлган. У ерда тинч аҳоли газмол ва ип ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти