ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия бир қатор тиббий буюмларни, жумладан, тиббий ниқобларни мамлакатдан олиб чиқишни вақтинча тақиқлади. Тегишли қарор Вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган.
Чеклов 2020 йил 1 июнга қадар амал қилади.
Ниқоблардан ташқари рўйхатда бир марталик ҳимоя костюмлари, ҳимоя қилувчи комбинезон, тиббий дока, бинт, дезинфекция қилувчи ва вирусга қарши воситалар, тиббий қўлқоплар, респиратор ва кўзойнак кабилар киритилган.
Таъкидланишича, мазкур чора коронавиhec авж олиши ортидан қабул қилинган.
Ҳужжатда бу инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролар шахсий фойдаланиши учун олиб чиқадиган бир марталик буюмларга тааллуқли эмаслигига аниқлик киритилган.