Россия мамлакатдан тиббий ниқоб олиб чиқишни тақиқлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПродажа медицинских масок в аптеках
Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия 1 июнга қадар бир қатор тиббий буюмларни, жумладан, тиббий ниқобларни олиб чиқишга вақтинча чеклов ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия бир қатор тиббий буюмларни, жумладан, тиббий ниқобларни мамлакатдан олиб чиқишни вақтинча тақиқлади. Тегишли қарор Вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган.

Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ. - Sputnik Ўзбекистон
Жириновский коронавирус ҳақидаги ёлғон хабар учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди

Чеклов 2020 йил 1 июнга қадар амал қилади.

Ниқоблардан ташқари рўйхатда бир марталик ҳимоя костюмлари, ҳимоя қилувчи комбинезон, тиббий дока, бинт, дезинфекция қилувчи ва вирусга қарши воситалар, тиббий қўлқоплар, респиратор ва кўзойнак кабилар киритилган.

Таъкидланишича, мазкур чора коронавиhec авж олиши ортидан қабул қилинган.

Ҳужжатда бу инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролар шахсий фойдаланиши учун олиб чиқадиган бир марталик буюмларга тааллуқли эмаслигига аниқлик киритилган.

Янгиликлар лентаси
0