Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

Владимир Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият кескин эмаслигини маълум қилди. Лекин одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари даркор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият кескин эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Путин коронавирус туфайли иқтисодиётдаги салбий оқибатлар ҳақида гапирди

“Худога шукур, ҳеч нарса ҳозирча бизда кескин эмас. Лекин одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари даркор. Мен мана шу ахборот ишини йўлга қўйишларингизни сўрайман”, - деган Путин ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда.

Эслатиб ўтмиз, аввалроқ Россия бир қатор тиббий буюмларни, жумладан, тиббий ниқобларни мамлакатдан олиб чиқишни биринчи июнга қадар тақиқлаган эди.