Қодиров “аср битимини” мусулмон дунёсига қарши жиноят деб атади

Чеченистон раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг “аср битими” деб аталувчи Фаластин-Исроил можаросини тартибга солиш режасини бутун дунё мусулмонларига қарши жиноят деб ҳисоблайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ президенти Дональд Трампнинг “аср битими” деб аталувчи Фаластин-Исроил можаросини тартибга солиш режасини бутун дунё мусулмонларига қарши жиноят деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у  Фаластин президентининг маслаҳатчиси, олий судья Маҳмуд ал-Ҳабаший билан учрашув якунида “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида ёзди.

“Учрашув чоғида мен “аср битими” деб аталувчи битимни қораладим, у халқаро меъёрларни қўпол бузади ва бутун мусулмон дунёсига қарши жиноятдир”, - дея ёзган у.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, улар мусулмон мамлакатларидаги можаролар Ғарб мамлакатлари иштирокида кучайтирилаётгани ҳақида якдил фикр билдиришган.

"Аср битими" Трамп ва Нетаньяхуга, энг муҳими - Россияга ёрдам беради

Қодировнинг таъкидлашича, баъзи мусулмон мамлакатлари халқлари ва раҳбарларининг бир эмаслиги Яқин Шарқдаги кризис ўсиши учун қулай замин яратмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Таййиб Эрдоған ҳам АҚШ раҳбари Дональд Трамп таклиф қилган “аср битимини” “Исроилнинг Фаластин ерларини босиб олишини қонунийлаштириш” эканини айтиб, қоралаган эди.

АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган “аср битимига” кўра, Қуддус Исроилнинг ажралмас пойтахти бўлиб қолади. АҚШ фаластинликлар учун элчихонасини Шарқий Қуддусда очади. Фаластинликлар эса ўз ҳудудини 2 баробарга оширишлари мумкин бўлади. Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос музокараларга рози бўлса, АҚШ унга давлат ташкил этишда ёрдам беради.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШнинг “аср келишувига” муносабат билдириб, Қуддус сотилмаслиги, келишув эса илгари силжимаслигини маълум қилди. Фаластин халқи эса ушбу келишувни “тарихнинг ахлат қутисига” улоқтириб юборади.