Филиппинда қуролланган эркак 30 кишини гаровга олди

ABS CBN маҳаллий телеканал гаровга олган шахс ўт очгани ҳамда у граната билан қуролланганини хабар қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Филиппин пойтахти Манилада қуролланган киши 30га яқин кишини гаровга олди. Бу ҳақда Rappler портали хабар қилмоқда.

​Ҳодиса савдо марказида содир бўлган. ОАВ хабарига кўра, гаровга олган шахс савдо марказининг собиқ қўриқчиси. У гаровга олган шахсларнинг деярли ҳаммаси савдо маркази ходимлари экани айтилмоқда.

​ABS CBN маҳаллий телеканал шаҳар мэрининг сўзларига таянган ҳолда жиноятчи ўт очгани ҳамда у граната билан қуролланганини хабар қилмоқда. Бир киши яраланган ва у касалхонага олиб кетилган.

Ҳозир полиция босқинчи билан музокаралар ўтказмоқда ва одамларни эвакуация қилмоқда.