ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. АҚШ Россияга нисбатан “Троя оти” номли янги стратегияни қабул қилди. Унинг номи “Троя оти” дейилади. Шунинг учун НАТОнинг янги ўқув-машғулотлари доирасида ушбу стратегия ҳам синовдан ўтишига менинг шубҳам йўқ, дейди ҳарбий эксперт Константин Сивков.
Биз ўз навбатимизда ушбу янги стратегияни имкон қадар чуқурроқ ўрганган ҳолда, ўз Қуролли кучларимизни самарали қўллаш услубларини ишлаб чиқамиз, дейди Сивков.
Олдин АҚШ ўз стратегиясини террорчилар ва бошқаларга қаратилган дер эди, энди бўлса улар юқори технологияли рақибларга қарши урушмоқчи. Ер шарида АҚШнинг юқори технологияли рақиб эса – биз ва Хитой. Шунинг учун ҳам уларнинг янги услубларини кузатиш биз учун янада қизиқ.
Одатда, НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий ўқув-машғулотлари ҳақида 1 йил олдин эълон қилинди. Ушбу ҳарбий машғулотларини биз радио-техник кузатув воситалари ва ОАВ маълумотларига асосан кузатиб борамиз. НАТО қўшинларини қўллаш услублари ва шакллари ҳақида маъумот тўплаш мумкин.
Константин Сивков нима дегани ҳақида батафсил