Пентагон АҚШнинг Россиядан устунлигига "путур етганини" тан олди

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Генерали Пентагоннинг Россия ва Хитойдан устунлигига шубҳасиз путр етганини тан олди. Бунга Россия ва Хитойнинг ўз ҳарбий қудратини кучайтиргани сабаб бўлган деб айтди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг дунёда ҳарбий устунлигига путур етмоқда, Россия ва Хитой бу соҳада ўз имкониятларини кучайтирмоқда, деди АҚШнинг Штаблар бошлиқлари қўмитаси раҳбари, генерал Марк Милли Вакиллар палатасида бўлиб ўтган йиғилишда. РИА Новости хабарига асосан. 

Пентагон вакили таъкидлашича, ҳозирги пайтда Америка армияси ҳали ҳам ҳарбий ушлаб туришни таъминлашга, мамлакатни ҳужумдан ҳимоя қилишга, иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга ва ҳар қандай потенциал душман билан уруш олиб боришга тайёр.

"Бироқ бизнинг рақобатбардош устунлигимизга путур етказилди ва ҳеч ким буни шубҳа остига қўймаслиги керак. Хитой ва Россия АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан устун туриш ва бутун дунёда ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ўзларининг ҳарбий имкониятларини кучайтирмоқдалар", - деб таъкидлади Милли.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер Вакиллар палатасига ёзма кўрсатмаларида Вашингтон Россиянинг ҳукмронлик қилиш истагидан хавотирда эканлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, яқинда гиперовозли қуролларнинг намойиш этилиши "(Москванинг - таҳр.)кучайиб бораётган ҳарбий потенциал борасидаги хавотирларни тасдиқлайди".

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қабул маросимида, Россия қуроллар пойгаси ёки ҳарбий устунликка интилмаяпти, аммо унинг қуролли кучлари халқаро хавфсизликнинг муҳим омилидир, деб баёнот берди.

Янгиликлар лентаси
0