Ўзбекистон ветеринария соҳаси фидойиси Маккада оламдан ўтди

Макка шаҳрига Умра амалларини бажариш учун кетган ўзбекистонлик олим Бастамқул Саидқулов ўша ерда вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ветеринария соҳаси фидойиси, олим Бастамқул Саидқулов жорий йилнинг 27 феврал кунида Макка шаҳрида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг “VETLEGNEWS” телеграм каналида маълум қилинди.

Таъкидланишича, кўплаб шогирдларнинг ардоқли устози Саидқулов Макка шаҳрига Умра амалларини бажариш учун кетган эди.

Ўзбекистон ветеринария соҳаси фидойиси Маккада оламдан ўтди

Саидқулов сўнгги йилларда  “Ветеринария тиббиёти” журналини чоп этиш ғоясини илгари сурган ва бугунги кунгача бу журнални таҳририга раҳбарлик килиб келган.

“Соҳа фидойиси Бастамқул Саидқуловнинг яқинлари ва соҳа мутахассисларига чуқур  таъзия изҳор этамиз”, - дейилган хабарда.