ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ветеринария соҳаси фидойиси, олим Бастамқул Саидқулов жорий йилнинг 27 феврал кунида Макка шаҳрида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг “VETLEGNEWS” телеграм каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, кўплаб шогирдларнинг ардоқли устози Саидқулов Макка шаҳрига Умра амалларини бажариш учун кетган эди.
© Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасиВетеринария соҳаси фидойиси, олим Бастамқул Саидқулов
Ветеринария соҳаси фидойиси, олим Бастамқул Саидқулов
© Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси
Саидқулов сўнгги йилларда “Ветеринария тиббиёти” журналини чоп этиш ғоясини илгари сурган ва бугунги кунгача бу журнални таҳририга раҳбарлик килиб келган.
“Соҳа фидойиси Бастамқул Саидқуловнинг яқинлари ва соҳа мутахассисларига чуқур таъзия изҳор этамиз”, - дейилган хабарда.