ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Қозоғистонда 14 мартдан 22 мартгача Наврўз байрамини нишонлаш таклиф қилинди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда Наврўзни нишонлаш бўйича янги концепцияни ишлаб чиқилди. Таъкидланишича, 9 куннинг 6 куни байрамга тайёргарлик кўриш кунлари бўлади, ҳар бир кунга алоҳида мавзу бириктирилиши мумкин.
Янги концепция “Наврўзда хайрли ишлар” деб номланди:
• 14 март – қариндошлар ва дўстлар билан учрашув куни;
• 15 март – хотира куни;
• 16 март – табиатга эҳтиёткорлик муносабат куни;
• 17 март – кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда хайрли ишлар куни;
• 18 март – спорт ва ҳунармандчилик куни;
• 19 март – донолик ва билимлар куни;
• 20 март – оилавий анъаналар ва яхши одатлар куни;
• 21 март Наврўз – миллий таомлар куни;
• 22 март Наврўз– Янгиланиш ва янги ҳаётнинг бошланиши байрами.