Қозоғистонда Наврўз байрамини қаторасига 9 кун нишонлаш таклиф қилинди

© © Sputnik / Тимур БатыршинВесенний семейный праздник фестивали NOWRYZ Party
Весенний семейный праздник фестивали NOWRYZ Party - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда Наврўзни нишонлаш бўйича янги концепцияни ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Қозоғистонда 14 мартдан 22 мартгача Наврўз байрамини нишонлаш таклиф қилинди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

II Форум межрегионального сотрудничества Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ва Ўзбекистон 500 миллион долларлик шартномалар имзолади

Ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда Наврўзни нишонлаш бўйича янги концепцияни ишлаб чиқилди. Таъкидланишича, 9 куннинг 6 куни байрамга тайёргарлик кўриш кунлари бўлади, ҳар бир кунга алоҳида мавзу бириктирилиши мумкин.

Янги концепция “Наврўзда хайрли ишлар” деб номланди:

• 14 март – қариндошлар ва дўстлар билан учрашув куни;

• 15 март – хотира куни;

• 16 март – табиатга эҳтиёткорлик муносабат куни;

• 17 март – кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда хайрли ишлар куни;

• 18 март – спорт ва ҳунармандчилик куни;

• 19 март – донолик ва билимлар куни;

• 20 март – оилавий анъаналар ва яхши одатлар куни;

• 21 март Наврўз – миллий таомлар куни;

• 22 март Наврўз–  Янгиланиш ва янги ҳаётнинг бошланиши байрами.

Янгиликлар лентаси
0