ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Самарқандда 1000 доллар эвазига 24 ёшли қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, вилояти ИИБ тезкор ходимлари тезкор тадбир ўтказилган. Унда Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли аёл А.Ю. Қўшработ тумани “Мингтепа” маҳалласида яшовчи 24 ёшли А.Ж.ни Таиландга фоҳишаликка юбориш учун А.А. исмли аёлдан 1 000 доллар олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан А.Ю.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.