Смартфон орқали кузатувдан ҳимояланиш усуллари айтилди

Эксперт таъкидига кўра, ишлаб чиқарувчилар томонидан телефон ичига ўрнатилган хавфсизлик технологиялари йилдан-йилга такомиллаштирилмоқда. Смартфон танлашда хавфсизлик патчларига эътибор бериш керак, деб маслаҳат беради у.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Жуда кўпчилик инсонлар ўз телефонига уларга тегишли шахсий маълумотларни очиқ базага чиқариб юборадиган, суҳбатларни эшитадиган ва ҳаракатларни кузатадиган иловаларни юклаб оладилар. Бу ҳақда "Известия" нашрига берган интервьюсида Group-IB компьютер криминалистикаси лабораторияси раҳбари ўринбосари Сергей Никитин айтиб ўтган. РИА Новости хабари асосида.

Ортингиздан шахсан Ким Чен Ин "кузатади"

Унинг айтишича, смартфон учун энг кенг тарқалган таҳдид бу – телефоннинг эътиборсиз эгасидир. Браузер орқали юклаб олинган иловалар эса асосий зарарланиш манба саналади.

"Излаш тугмаси биринчи ўринда расмий сайт номини эмас, рекламани топади. Бу маълумотлар фирибгарлар томонидан сотиб олинади ва телефон ёрдамида ҳавола орқали ўтиб, сиз зарар етказувчи APK файлларни юклаб олган бўласиз", – дейди Никитин.

"Касперский лабораториясининг" антивируслар бўйича эксперти Виктор Чебышев Никитин фикрларига қўшилади. Чебышев ёвуз ниятлилар зарар етказувчи файлларни оммабоп иловалар кўринишига келтиришларини айтади.

"2019 йилда троян вируслари кўпроқ фотосуратларни қайта ишловчи дастур кўринишида бўлган", – дейди у.

Товуши ўчирилган смартфон ҳам мия фаолиятига халал беради

Шунингдек, фирибгарларга ускуна экранини кўра оладиган, масофадан бошқариш иловаси ҳам жуда қўл келмоқда.

"Ёвуз ниятли шахс аввалига сиздан дастурни юклашни сўраб, сўнгра сизнинг номингиздан молиявий операцияни амалга ошириши мумкин. Кўпгина банклар бир марталик пуш-огоҳлантиришларни кўрсатади, шу боис, уни телефон экранида кўриш катта муаммо туғдирмайди", - деб ҳикоя қилади Group-IB вакили.

Никитин антивирус танловида машҳур брендларни танлаган маъқуллиги, чунки "фейклар" жуда кўплигини қўшимча қилди.

Эксперт фикрича, агар илова администраторлик функцияларини талаб қилаётган бўлса, ҳушёр бўлиш лозим. Шунингдек, огоҳликка чақирувчи сигналлардан яна бири бу - "махсус имкониятлар" (имконияти чекланган одамлар учун сервис) функциясидир.
Никитиннинг айтишича, ишлаб чиқарувчилар томонидан телефон ичига ўрнатилган хавфсизлик технологиялари йилдан-йилга такомиллашмоқда. Смартфон танлашда хавфсизлик патчларига эътибор бериш керак, дея маслаҳат берди у.

Экспертнинг айтишича, 2019 йилнинг ноябридан кейин ишлаб чиқарилган патчлар хавфсиз ҳисобланади.