ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Ўзбекларда "деворнинг ҳам қулоғи бор" гап бор. Бугунги кун ҳолатига эса ушбу мақолни "смартфоннинг ҳам кўзи ҳам қулоғи бор" деб ўзгартириш мумкин.
Жамоатчилик орасида турли "аққлли гаджетлар" ўз эгалари ортидан зимдан кузатув олиб бориши ҳақидаги гаплар гоҳ гоҳида ўз тасдиғини топиб қолади.
Ушбу маънода, икки объективли олд камера билан жиҳозланган янги Samsung смартфонлари, кўпчиллик фойданаувчиларда ҳам кулгу ҳам шубҳа уйғотди, десак муболаға бўлмайди. Компания ушбу камерани сэлфи суратлар чиройлироқ чиқиши учун жойлаштирган, албатта.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ушбу смартфон учун турли ҳазиломуз гулқоғозлар (обой) бир зумда оммалашиб кетди. Кимдир бўртиб чиққан икки объективли ушбу камерани Ким Чен Иннинг дурбинига ўхшатса, бошқалар уни робот кўзига ўхшатган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эътиборингизга ушбу “обой”ларнинг энг антиқларини ҳавола этамиз.
Посмотреть эту публикацию в Instagram