Шавкат Мирзиёев Трампга нима совға қилган?

Энг қимматбаҳо совға Меланияга Қатар амири томонидан тақдим этилди. АҚШ биринчи хонимига 23,5 минг долларлик чинни тарелкалар совға қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. 2018 йилда АҚШ президенти  Доналд Трамп ва давлат котиби Майкл Помпео хорижий давлат етакчиларидан қандай совға олгани маълум бўлди. Бу ҳақда New York Times хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Трампга “Регистон” мажмуасининг кумуш нусхасини (2950 доллар), Помпеога эса ёғоч стол-стулни (1580 доллар) совға қилди.

Доналд Трамп рақифаси Меланияга ўрин ёпингичи (4200 доллар) совға қилинди.

Рўйхатда Россия президенти Владимир Путиндан 1,5 минг долларлик кумуш тангалар тўплами, Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан тақдим этилган 8,2 минг долларлик голф учун сумка ва бошқа туҳфалар санаб ўтилган.

Энг қимматбаҳо совға Меланияга Қатар амири томонидан тақдим этилди. АҚШ биринчи хонимига 23,5 минг долларлик чинни тарелкалар совға қилинди.