“ЕОИИ доирасида биз бир-биримизга ички темир йўл тарифини берамиз. Уларда (Ўзбекистон томони)” "темир йўл" бўйича чеклов жуда жиддий. ЕОИИга қўшилиш орқали масалаларни ҳам ҳал қилса бўлади, чунки Ўзбекистон - бу Шарқ бозорларига чиқиш йўлимиз. Афғонистонга кетаётган кўпгина нарса, улар орқали ўтади. Янада қулай тарифлар биз учун катта фойда келтириши мумкин. Ўзбекистон барчамизга яхши рақобатчилик қилиши аниқ”, - деди Кушукова интеграция тўғрисидаги Шартнома кучга кириши ва ЕОИИ фаолияти беш йиллигига бағишланган пресс-турда.
Шунингдек, Кушукова Ўзбекистон тадбиркорлари янги сифат даражага чиқиши мумкин деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.
ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.
Мутахассиснинг батафсил изоҳини рус тилида қуйидаги подкаст орқали тинглашингиз мумкин.