Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИга киришининг ижобий томонлари ҳақида - Қозоғистон савдо вазири муовини

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳозирча ЕОИИга қўшилиш тўғрисида расмий ариза бермади. Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанель Кушукова эҳтимолий интеграция истиқболлари ҳақида ўз фикрини айтди.

“ЕОИИ доирасида биз бир-биримизга ички темир йўл тарифини берамиз. Уларда (Ўзбекистон томони)” "темир йўл" бўйича чеклов жуда жиддий. ЕОИИга қўшилиш орқали масалаларни ҳам ҳал қилса бўлади, чунки Ўзбекистон  - бу Шарқ бозорларига чиқиш йўлимиз. Афғонистонга кетаётган кўпгина нарса, улар орқали ўтади. Янада қулай тарифлар биз учун катта фойда келтириши мумкин. Ўзбекистон барчамизга яхши рақобатчилик қилиши аниқ”, - деди Кушукова интеграция тўғрисидаги Шартнома кучга кириши ва ЕОИИ фаолияти беш йиллигига бағишланган пресс-турда.

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши устида астойдил музокаралар энди бошланди - Неъматов

Шунингдек, Кушукова  Ўзбекистон тадбиркорлари янги сифат даражага чиқиши мумкин деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.

ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Мутахассиснинг батафсил изоҳини рус тилида қуйидаги подкаст орқали тинглашингиз мумкин.

Плюсы возможного присоединения Узбекистана к ЕАЭС назвала вице-министр торговли

 

Янгиликлар лентаси
0