ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Мирс давлат телевидениесига асосан хабар қилди.
el-Watan газетаси маълумотларига кўра, сиёсатчи узоқ вақт давом этган касалликдан вафот этди.
Январ якунида собиқ президент ошқозондан ўсма олиб ташланган. Муборак интенсив терапия бўлимида даволанаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳусни Муборак 1981 йилдан 2011 йилгача Мисрни 30 йил бошқарган. 2011 йил феврал ойида, оммавий намойишларнинг асосий талабларидан бири унинг ҳокимиятдан кетиши бўлганди. Бундан сўнг Мисрнинг собиқ раҳбари коррупция ва намойишчиларнинг ўлимида айбланиб ҳибсга олинган. Муборак олти йилни қамоқда ўтказди. 2017 йилда у озодликка чиқди.
Муборак оиласи билан Қоҳира Ҳелиополис вилоятидаги виллада яшади.