ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Москвада Совет иттифоқининг энг сўнгги маршали Дмитрий Язов 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан хабар қилмоқда.
Язов оғир ҳасталик оқибатида вафот этди. Дафн маросими 28 февраль уни Митишида федерал ҳарбий хотира қабристонида ўтказилади.
Язов Совет иттифоқининг маршал унвонига сазовор бўлган ҳарбий бошлиқларнинг охирги вакили эди (1990 йил апрел). Улуғ ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун у Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.
Дмитрий Язов 1924 йил 8 ноябрда Омск вилояти Язово қишлоғида таваллуд топган. 1987 йил май – 1991 августгача СССР мудофаа вазири лавозимида бўлган.
Унинг раҳбарлиги остида Қуролли Кучларнинг жанговар самарадорлигини ошириш ва Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш бўйича кўп ишлар қилинди.