Дунёнинг энг бадавлат кишилари бир кунда 139 млрд долларидан айрилишди

Дунёнинг 500 нафар энг бадавлат кишилари бир кунда бир неча миллирад долларларини йўқотишди. Facebook асосчиси Марк Цукерберг 3,48 миллиард долларга “камбағаллашди”.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Дунёнинг 500 нафар энг бадавлат кишилари 25 февраль, душанба куни 139 миллиард доллар йўқотишди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, ушбу йўқотиш 2016 йилдан буён энг йирик саналади.

ЖССТ COVID-2019 пандемияси ҳақида огоҳлантирди

Louis Vuitton Moet Hennessy компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ва Amazon раҳбари Жефф Безосларнинг ҳар бири 4,8 миллиард долларданайрилди. Zara савдо тармоғи эгаси Амансио Отрега 4 миллиард, Facebook асосчиси Марк Цукерберг  эса 3,48 миллиард долларга “камбағаллашди”.

Дастлабки ўнталикдаги қолган миллиардерларнинг бойлиги камида 2,3 миллиард доллардан камайган.

АҚШда биржа савдолари душанба куни янги коронавируснинг тарқалиши жаҳон иқтисодиётига зарар етказиши эҳтимоли хавотири боис тушиб кетди.

Инвесторлар COVID-19 тарқалиши кўламидан хавотирланишмоқда, чунки касалликнинг авж олиши ва карантин чоралари Хитой ва бутун жаҳон иқтисодиёти учун хавф туғдирмоқда.