Жанубий Кореяда диний секта аъзоси бўлган аёл юзлаб кишиларга коронавирус юқтирди

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган аёл 9 мингдан ортиқ одам иштирок этган диний секта йиғилишида иштирок этганидан сўнг коронавирус кескин тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг тўқсон саккизта ҳолати Исо Синчхонджи черкови деб номланган диний гуруҳ аъзоларида тасдиқланди, деб ёзади РИА Новости Korea Times нашрига асосан.

Туркия коронавирус туфайли Эрон билан чегараларини ёпди

Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (KCDC) хабарига кўра,18-феврал, сешанба куни Тэгу шаҳрида 61 ёшли аёлда коронавирус билар зараланиш холати аниқланди, у Тэгу шаҳридаги касалланиш аломатларини ҳис қилишидан кейин ва олдин мазҳабга ташриф буюрган. Нашрнинг аниқлик киритишича, 9 ва 16 феврал кунлари бўлиб ўтган мазҳаб йиғилишда 9 мингга яқин киши ташриф буюрган ва уларнинг барчаси коронавирус мавжудлигига текширилмоқда.

Сеулдан 300 км жанубий-шарқда жойлашган Шимолий Кенсан провинцияси ва Дегу шаҳрида жами 111 та юқумли касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 600 кишидан ошди. Шу билан бирга, улардан камида 309 нафари (касалланганларнинг 55 фоизи) Синчхонджи гуруҳининг йиғилишларида қатнашган.

Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Шу билан бирга, гуруҳнинг ўзи Синчхонджи черков ибодатлари ва йиғилишлари вақтинча тўхтатилганлигини эълон қилди. Мазҳабнинг Тэгудаги филиали 19 февралда ёпилди. Шаҳар маъмурияти мазҳабнинг 1001 аъзосини текширувдан ўтказди, уларнинг 544 нафарида коронавирус аломатлари борлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, хизматга ташриф буюрган 2722 киши ҳеч қандай аломатлар йўқлигини айтишди, яна 343 киши текширувдан ўтишни рад этишди.

"Сеул ҳукумати черковнинг карантин ҳаракатларидан қатъи назар, шаҳарнинг барча Синчхонджи объектларида карантин ва дезинфекция тадбирларини ўтказади", деди Сеул мери Пак Вонсун.

Синчхонджи вакилининг сўзларига кўра, ўз навбатида диний гуруҳ мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилади. Шунга қарамай, Интернетда Синчхонджини мажбурий равишда тарқатиб юбориш тўғрисида онлайн-петиция жойлаштирилган, у 200 мингдан ортиқ имзо тўплаган ва Президент маъмурияти томонидан мажбурий кўриб чиқилиши керак.

ЖССТ раҳбари коронавирус кимлар учун ўта хавфлигини очиқлади

Охирги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда 763 нафар фуқаро Covid-19 коронавируси билан касалланган ва мазкур касалликдан 7 киши вафот этган. Вирус билан касалланганларнинг аксарияти "Синчхожи Исо черкови" диний сектасининг аъзоларидир.

Ҳозирги вақтда коронавирус эпидемиясининг тарқалиш даражаси ва тезлиги бўйича Жанубий Корея Хитойдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Хитойда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг тасдиқланган сони 77 мингдан ошди, улардан 2442 киши вафот этди, 22 минг 888 киши даволанди ва касалхонадан чиқарилди.