Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Аввалроқ Варламов Самарқандга ташриф буюриб, фотоҳисобот эълон қилган эди. Унда шаҳарда дуч келган кўплаб камчиликлар борасида танқидий фикр билдирган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Яқинда Самарқандга ташриф буюриб, унинг сайёҳлик инфратузиламасидан қониқмаган таниқли россиялик блогер урбанист Илья Варламов шаҳар аҳолисидан узр сўради.

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Варламовнинг сўзларига кўра, “Живой журнал”да унинг Самарқандга саёҳати ҳақида мақола нашр этилишидан бир кун ўтиб, шаҳарда “иш қайнаб кетган”. Амалдорлар блогер кезган жойларда бўлиб, у танқид қилган камчиликларни тузатишган.

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Шаҳарнинг ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Отабек Абдуллаев  Facebook᾽даги саҳифасида Варламов мақоласида кўрсатилган ободонлаштириш ишларига оид камчиликлар бартараф этилаётганини маълум қилди ва ўқувчиларга фотоҳисоботни тақдим этди. Шунингдек, у шаҳар мутасаддилари келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

“Бир тарафдан, бу жуда ажойиб. Танқидга яхши ва тўғри муносабат. Бошқа тарафдан, шаҳар бўйлаб жуда юзаки сайр қилганимдан хижолатдаман. Агар ўзбек амалдорлари камчиликларини шунчалик тезкор ислоҳ қила олишларини билганимда, томошага жиддийроқ ёндошган бўлардим. Умуман олганда, бу мендаги камчилик. Узр сўрайман”, - дея ёзган Илья Варламов.

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Шунингдек, у Ўзбекистонга албатта яна қайтишига ишонтирган. У Тошкентни кўриш иштиёқида.