Эрон президенти АҚШ санкцияларини коронавирусга қиёслади

23 январь куни АҚШ Эрон бўйича санкция рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга бир нафар Эрон фуқаросидан ташқари Хитой фуқароси ҳамда олтита компания киритилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШнинг Теҳронга қарши санкцияларини коронавирусга қиёслади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“АҚШ санкциялари – коронавирус каби, улардан воқелик кўрсатаётганга қараганда кўпроқ қўрқув бор”, - деган Руҳоний Австрия ТИВ раҳбари Александер Шалленбергни қабул қилаётиб.

Коронавирус Эрон чегарасини “ҳатлаб ўтди”

23 январь куни АҚШ Эрон бўйича санкция рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга бир нафар Эрон фуқаросидан ташқари Хитой фуқароси ҳамда олтита компания киритилган. Биттаси БАА, бештаси эса ХХРдан.

АҚШ ва Эрон муносабати 3 январь куни Бағдод аэропорти яқинида Эрон генерали Қосим Сулаймони ўлдирилишидан сўнг кескинлашди. Эронлик генерал Америка махусу амалиёти натижасида йўқ қилинди. Эронга бунга жавобан АҚШнинг Ироқдаги базаларига қарата ракета учирди. Вашингтон ракета ҳужумида америкаликлар жабрланмаганини маълум қилди.