ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтирилганликнинг иккита ҳолатини тасдиқламоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Бир неча дақиқа илгари соғлиқни сақлаш вазири идора мутахассислари маърузасига таянган ҳолда Қумда коронавирус гумони билан иккита мусбат диагноз ҳақида маълум қилди”, - деб ёзган Эрон ҳукумати расмий вакили Али Рабии.
Таъкидланишича, дастлабки таҳлиллари коронавирусни кўрсатган кишилар изоляция қилинган.
COVID-2019
Хитойда номаълум пневмониянинг авж олиши ўтган йилнинг охирида бошланган эди. 2020 йил 19 февраль ҳолатига кўра уни юқтирганлар сони 75 минг кишидан ошган. COVID-2019дан вафот этганлар сони 2012 кишини ташкил қилган. 15024 киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган.