АҚШда Green Card бериш бўйича янги қоидалар кучга киради

Гап АҚШда давлат кўмагига таянадиган чет эллик фуқаролар учун талабларни кескинлаштириш ҳақида бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. AҚШ ҳукумати 24 февралдан бошлаб АҚШда доимий истиқомат учун гувоҳнома беришнинг (Green Card) янги қоидаларини амалга киритиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги қоидалар давлат кўмагига таянадиган мурожаатчиларга нисбатан қаттиқроқ талабларни кўзда тутади.

АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштирмоқчи

“Ички хавфсизлик вазирлиги душанба куни янги қонунларни амалга оширишни бошлаши мумкин. <...>  (Шунга кўра. – таҳр.) жамиятимизнинг янги аъзолари молиявий жиҳатдан мустақил бўлишлари керак”, - дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштириш ниятида экани хабар қилинган эди.  Хусусан, гап Medicaid дастури орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш, озиқ-овқатга талон олиш ва ижтимоий бошпана хусусида бормоқда.