Вирус туфайли Хитой билан чегара ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади - эксперт фикри

Хитойдан тарқалаётган коронавирус туфайли юзага келган мураккаб вазиятга қарамай, қатор мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани ёпмади. ОИМ МТУ жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети профессори Алексей Маслов буни боисини иқтисодиётга боғламоқда
Sputnik

Эксперт сўзларига кўра, ХХРдан келадиган туристлар ҳақида гап борганида, Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар иқтисодитиёга сезиларли таъсир ўтказадиган бизнес-сафарларни ҳам ҳисобга олиш жоиз. Сабаби, МО давлатларининг аксарияти Хитойдан келадиган инвестицияларга эҳтиёжманд.

Дўст кулфатда билинади: Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

"Шуни ёддан чиқармаслик керакки, сафарларнинг аксарият қисми ушбу мамлакатга ўзларига қизиқ бўлган инфратузилма, объектлар, корхоналар билан танишиш мақсадида ташриф буюрадиган бизнес вакилларига тўғри келади. Шу муносабат билан мавжуд инвестициялар оқимини қўлдан бой бериб қўйиш хатари мавжуд. Мисол учун, ўша Ўзбекистонни мисол келтирадиган бўлсак, агар Хитой билан чегара тўлиқ ёпиладиган тақдирда, мамлакат миллиард долларларни йўқотиши мумкин. Пекин ва хитой капиталлари таъсир кучи шунчаликки, молиялаштиришни ёпадиган бўлса, ХХР МО мамлакатлари иқтисодиётини синдириши мумкин", - деб таъкидлади Маслов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Бундан ташқари, эксперт фикрича, Ўзбекистон у ёки бу маънода Хитойнинг минглаб фуқароларига бутун дунё бўйлаб ҳаракатланиш имконини берадиган энг марказий ва муҳим транзит узелларидан бири ҳисобланади. Мамлакатга киришни чегаралаш ёки ҳаммани карантинга юбориш транзит ташувларда сезиларли ўзгаришлар ва ҳаражатларни юзага келтиради.

Си Цзиньпинь Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Айни вақтда, ЖССТ маълумотларига кўра, расмий номи COVID-19 бўлган вирусга чалинганлар сони биргина Хитойнинг ўзида 75 мингдан ошган, яна мингдан ортиқ беморлар дунёнинг 26та давлатида қайд этилган. Хавфли касаллик қурбонлари сони 2,2 мингдан ошиб кетган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлик бўйича биронта ҳолат қайд этилмади. Хитойдан олиб келинган республика фуқаролари профилактика карантинини ўтадилар ва уларга уйга жавоб берилган.