Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир неча поғона юқорилади

2020 йил январь ҳолатига кўра Ўзбекистон МДҲнинг қатор давлатларнини ортда қолдирган. Ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 4 поғонага кўтарилди.  Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Speedtest Global Index январь ойи маълумотларига кўра, интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани эгаллаб тўрибди ва ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилган.

Январь ҳолатига кўра Ўзбекистон МДҲнинг Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин), Туркманистон (176-ўрин) давлатларнини ортда қолдирган.

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон бўлган давлат деб топилди - рейтинг

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди ¬– 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январь ҳолатига) 25,75 Мбит/c гача (2020 йил январь ҳолатига).

Мобил интернет тезлигини оширишда ҳам Ўзбекистон бир қатор муваффақиятларга эришган. Ҳозирги кунда мамлакат 132-ўринни эгалаб, 2019 йил декабрь ҳолатига иккита позицияга, йил якуни бўйича эса 5 позицияга кўтарилди.

Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.