ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Ўзбекистон яшаш учун қиммат бўлган давлатлар рейтингида 128-чи ўринни эгаллади, деб хабар қилди CeoWorld Magazine.
Рейтингда жами 132 давлат киритилган. Мамлакатларга турар-жой ва ижара нархи, озиқ-овқат ва ресторанларда овқатланиш нархлари, шунингдек аҳолининг харид қобилияти каби мезонлар бўйича баҳоланган.
"Ўзбекистондан сўнг рўйхатда Сурия, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон қайд этилган. Яшаш учун энг қиммат бўлган давлатларга Швейцария, Норвегия, Исландия, Япония, Дания, Багам ороллари, Люксембург, Исроил, Сингапур ва Жанубий Корея киритилди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Numbeo номли интернет манбааси Тошкент - яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири эканлигини маълум қилганди. Рейтингини ҳисоблашда мутахассислар бир ойлик яшаш харажатлари, хонадон ижараси харажатлари, овқатланиш ва транспорт ҳамда тиббиёт хозматлари шунингдек аҳоли даромадини ҳам ҳисобга олишган.