Ухандан олиб келинган ўзбекистонликлар ва хорижликларга жавоб берилди

Коронавирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳридан олиб келинган фуқаролар, жумладан, 5 нафар Қозоғистон фуқароларининг карантин муддати якунига етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Коронавирус инфекцияси ўчоғи бўлган Ухан шаҳридан олиб келинган фуқароларга жавоб берилди. Уларда ҳам коронавирус аломатлари аниқланмади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Таъкидланишича, 84 нафар фуқаро, шу жумладан, 5 нафар Қозоғистон фуқароларининг карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатилган.

ЖССТ раҳбари коронавирус кимлар учун ўта хавфлигини очиқлади

“Очиғи, Хитойнинг Ухан шаҳри коронавирус инфекциясининг ўчоғи бўлгани боис жудаям хавотирга тушган эдик. Шундай қалтис вазиятда давлатимиз томонидан ўз фуқароларига кўмак бергани бизни жудаям ғурурлантирди”, – дейди тошкентлик Дониёр Убайдуллаев.

“Карантин даврининг боши ва охирида 84 нафар фуқаро икки марта коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш бўйича вирусологик лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижалари бирор фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини аниқлаб берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бўстон” санаторийсида жойлаштирилган 294 нафар фуқарога карантин муддати якунига етиши муносабати билан жавоб берилган эди.