Си Цзиньпинь Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

У шунингдек, Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани ва Мирзиёев билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини қўшимча қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинь Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Дўст кулфатда билинади: Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

"Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати билан йўллаган таъзияномангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Айтишганидек, қаердадир кулфат юз берса, ҳар ёқдан ёрдамга шошиладилар. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон, Хитой ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди ва турли кўринишда қўллаб-қувватлади. Бу бизга бўлган дўстона муносабатни тўлиқ намоён этди.

Хитой эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш борасида муваффақиятга эришишига ишончи комил ва бунга қодир, шунингдек, бутун жаҳонда жамоат соғлиғини сақлаш ишига ҳисса қўшиш йўлида халқаро ҳамжамият билан биргаликда ишлашга тайёр", - дейилади ХХР раиси йўллаган мактубда.

У шунингдек, Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани ва Мирзиёев билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини қўшимча қилган.