Ўзбекистон армияни қандай кучайтирмоқда ва Россия нима билан ёрдам беради

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида республиканинг мустаҳкам позициялари асосан Россия Федерацияси ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик туфайли яратилди.
Sputnik

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ислом Каримов халқаро аэропортидаги тураргоҳда Россия томонидан ишлаб чиқарилган сўнгги Ми-35М вертолётларини намойиш этди. Икки йил ичида Москва Тошкентга 12 та шундай машинани етказиб беради (2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити ҳисобига) - бу жанг майдонида жуда жиддий куч. Эслатиб ўтаман, ўтган йили миллий армия Россиянинг "Тайфун" ва "Тигр" зирҳли автомобилларини ҳам қабул қилди. Ва яқин орада юқори маневрли Су-30СМ қирувчи самолётлари, БТР-82А бронетранспортёрларини ва замонавий радар тизимларини олади.

Армия ўйинлари умумий рейтингида Ўзбекистон 5чи ўринни эгаллади

Ўзбекистоннинг ҳарбий қурилиш соҳасидаги тажрибаси диққатга сазовордир. Қисқа вақт ичида Тошкент 50 минг кишилик ҳаракатчан ва самарали армия ташкил қилди. Таркибий модернизация қилиш, қўшинларни энг янги қурол ва техника намуналари билан қайта жиҳозлаш ўз маблағлари ва иттифоқчилар - Россия ва МДҲнинг бошқа давлатлари ёрдами билан давом этмоқда.

Миллий мудофаа хусусиятлари

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев армия замонавий чақириқ  ва таҳдидларга тўла жавоб бера олмаслиги аниқ бўлгач, 2017 йилда ҳарбий ислоҳотлар ҳақида эълон қилганди. Лойиҳанинг устувор йўналишлари - шахсий таркиб, молиялаштириш, қўшинларни таркибий такомиллаштириш ва қайта қуроллантириш.

Модернизация, авваламбор, юқори ва ўрта қўмондонлик таркибига таъсир қилди (Бош штаб бошлиғи ва округ қўшинларининг барча қўмондонлари алмаштирилди). Олий ҳарбий таълим тизимида катта ўзгаришлар рўй берди. Армия замонавий техник стандартларга эга бўлди. Ҳарбий бюджет ЯИМнинг 4 фоизига етди (тахминан 1,4 миллиард доллар). Бугунги кунга келиб ҳарбий хизматни ўташ тартиби, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари ижтимоий ва тиббий қўллаб-қувватлаш тизимига ўзгартиришлар киритилди.

Энди Ўзбекистонда: Армия ўйинлари-2019

Янгиланган Ўзбекистон мудофаа доктринасида (2018) армияни модернизация қилишнинг асосий йўналишлари тизимлаштирилди: қуролли кучларнинг ҳудудий ташкил этилишини ислоҳ қилиш, кенг кўламли қуролланиш дастури ва ўз ҳарбий-саноат комплексини яратиш. Ушбу доктрина мудофаа хусусиятига эга бўлиб, мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий иттифоқларда қатнашиш ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базаларининг жойлаштиришни истисно қилади. Шу билан бирга, бошқа давлатлар билан самарали мудофаа муносабатлари бўйича ҳамкорлик курси эълон қилинади.

Уриш кетаётган қўшни Афғонистон Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёга жиддий таҳдид солмоқда. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев расмий Кобул ва "Толибон"* ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун платформани тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган эди. Ушбу ташаббус Россия, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Қуролларни модернизация қилиш

Global Firepower ҳарбий рейтингига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 137 дона ўзиюрар артиллерия ускуналари ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. 90 дан ортиқ хужум самолёт ва вертолётлари (жами - 185) ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Армия тизимини ислоҳ қилиш жараёнида Ўзбекистон дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Сўнгги йилларда Тошкент Болгариядан гранатомётларнинг катта партиясини, Испаниядан 4 дона S-295W транспорт самолётларини, Франциядан 14 дона ҳарбий транспорт вертолётларини, Хитойдан Yilong учувчисиз учар воситаларини ва FD‑2000 зенит-ракета тизимларини (C-300 ҳаво мудофаа тизимини модификацияси), АҚШдан RQ‑11B Raven енгил дронлари партиясини сотиб олди.

Нима учун ўзбек армияси Россиянинг “Тайфун” зирҳли автомобилларини танлади

Шунга қарамай, Россия Ўзбекистонга барча мудофаа маҳсулотларини ички Россия нархларида (МДҲда ягона давлат – ОДКБдан ташқарида бўлган) сотадиган энг катта қурол ва ҳарбий техника етказиб берувчисидир. Россия-Ўзбекистон ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Тошкент зарба самолётлари ва ҳаводан мудофаа тизимларини афзал кўрмоқда. Юқорида айтиб ўтилгандан ташқари,  Ми-35М ва Су-30СМ билан бир қаторда, Ўзбекистон келажакда Россиянинг Як-130 русумидаги жанговар ўқув-машғулот самолётига сотиб олиши мумкин, улар бироз такомиллаштирилса зарба бериш имкониятларига эга бўлиши мумкин.

2017 йил кузида "Фориш" ўқув полигонида ўн икки йиллик танаффусдан сўнг Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг қўшма машқлари бўлиб ўтди. Бундай ҳамкорлик КХШТ (ОДКБ) мамлакатлари билан яқинлашишга олиб келади. "Марказ-2019" Россия стратегик машқларида Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам иштирок этишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ҳарбий ислоҳот аста-секин бутун Ўзбекистонни модернизация қилишга айланмоқда ва Марказий Осиёда минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш орқали геосиёсатга йўналтирилмоқда.

* Россия Федерациясида тақиқланган террорчилик ташкилоти