“Амирсой”га дам олиш учун чиққан фуқаро тўсатдан вафот этди

Дам олиш мақсадида ушбу дам олиш масканига чиққан фуқаро тўсатдан соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Жорий йил 16 февраль куни соат 15:05 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Амирсой” дам олиш масканида фуқаронинг тўсатдан соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган.

Ўзбекистон Куршевели - Амирсой очилишидан ёрқин суратлар

Ушбу фуқаро Тошкент шаҳри, М.Улуғбек туманида яшовчи 1986 йилда туғилган И.А. бўлиб, у “Амирсой”га дам олиш мақсадида чиққан. 

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра фуқаронинг вафот этишига сабаб "юрак хасталиги" экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти жорий йил 21 декабр куни очилган эди. Унинг тантанали очилиш маросимида кўплаб меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар қатнашган эди.