ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Жорий йил 16 февраль куни соат 15:05 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Амирсой” дам олиш масканида фуқаронинг тўсатдан соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган.
Ушбу фуқаро Тошкент шаҳри, М.Улуғбек туманида яшовчи 1986 йилда туғилган И.А. бўлиб, у “Амирсой”га дам олиш мақсадида чиққан.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра фуқаронинг вафот этишига сабаб "юрак хасталиги" экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти жорий йил 21 декабр куни очилган эди. Унинг тантанали очилиш маросимида кўплаб меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар қатнашган эди.