“Лағмонлар лағмони”: Ўзбек ошпазлари Қозоғистон рекордини янгилади

Москвадаги “Тюбетейка” халқаро маданият фестивалида ўзбекистонлик ошпазлар дунёдаги энг катта лағмон тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатишди. Улар тайёрлаган лағмоннинг оғирлиги қарийб 798 килограммни ташкил этди.
Sputnik

Москвадаги “Тюбетейка”  халқаро маданият фестивалида таниқли ўзбекистонлик ошпаз   Ҳаким Ғаниев бошчилигида ошпазлар энг катта лағмон тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатишди.

“Тюбетейка” халқ амалий саньати фестивали бўлиб, унда турли халқларнинг маданий меросига бағишланган лойиҳа ҳисобланади. Бу лойиҳа ўз маҳоратини намойиш этишга, меҳмонларга ўз халқларининг маданияти ва тарихини кўрсатишга тайёр бўлган мамлакатларнинг ҳунармандларини бир жойга жамлашга имкон беради.

8 тонналик сумалак рекорд эмас, хайрия учун пиширилди

“Интеррекорд” рекордларни қайд этиш агентлиги тайёрланган оғирлиги 797 килограмму 750 грамм бўлган ўзбек лағмонин расман қайд этди. Бу беш йил олдин Қозоғистон ўрнатган рекордни янгиланди. Ўшанда Олмаотада тайёрланган лағмоннинг оғирлиги 687 килограммни ташкил этган эди.

Фестиваль ташкилотчиси Фотима Орифжонованинг сўзларига кўра, ушбу лағмон камида минг кишига етади. Айтганча, лағмоннинг бир қисми Тошкентга олиб борилиб, меҳрибонлик уйларига тарқатилади.

Батафсил Sputnik видеолавҳасида.