Ушбу дам олиш кундарида Тошкентдаги Central Parkда улкан дошқозонда 8 тоннадан ортиқ сумалак тайёрланди. Бунинг учун 7 тонна ун, 2,4 тонна буғдой, 300 литр ёғ ва 3000 литр сув керак бўлди. Сумалак оғирлиги эса 8100 килограммни ташкил қилди.
Тадбир ташкилотчилари сумалакни идишларга тақсимлаб, барча хоҳловчиларга, меҳрибонлик уйларига ва бошқа ташкилотларга тарқатишди.