"Зарба беришга тайёрланмоқда": НАТО нима учун Шимолий Македонияга кириб олмоқда

Европанинг жанубий-шарқидаги кичкина давлат НАТОни кучайтирадими ва унинг қуролли кучлари ўзида нимани намоён қилади ?
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik, Андрей Коц. Черногория ортидан, яқин орада яна бир Болқон давлати НАТОга қўшилади - Шимолий Македония парламенти алянсга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни тасдиқлади. Хозирда дунёнинг энг йирик ҳарбий блокида 29 иштирокчи бор, РИА Новости хабарига асосан.

Пул етмаяпти

The Military Balance 2019 йиллик нашрига кўра, Шимолий Македонияда саккиз минг аскар бор. Армия 1992 йилда Югославиянинг қулашидан кейин тузилган. Ўша пайт у яхши жиҳозланмаган ва кам анжом билан таъминланган армия эди, таркибида фақат тўртта бузуқ Т-34 танклари ва эски қуроллари бўлган. Бироқ, ҳукумат дарҳол НАТОга кириш йўлини танлади. Шимолий Македония армияси 1999 йилда Сербияни бомбалашда иттифоққа кўмаклашган. Ўша йили мамлакат НАТОга аъзо бўлиш Режасига қўшилди ва қуролли кучларни ислоҳ қилишга киришди.

НАТО генерали Россияни америка спутникларини таъқиб қилганликда айблади

Македонияликлар кўпгина ҳарбий операцияларда АҚШ ва НАТОнинг мунтазам иттифоқчилари бўлишган. 2002 йил август ойидан бошлаб республиканинг 240 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари халқаро коалиция кучлари таркибида Афғонистондаги урушда қатнашдилар. 2003 йил июнидан 2008 йил декабригача Ироқдаги америкаликларга кичик контингент ёрдам берди. Қуролли кучларни ислоҳ қилишда 2006 йил асосий бўлди, бунда Македония умумий ҳарбий мажбуриятни бутунлай бекор қилди ва профессионал контрактли армияга ўтди.

The Military Balance 2019 маълумотларига кўра, ўтган йили Шимолий Македония ҳарбий эҳтиёжлар учун атиги 108 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган. Бюллетень муаллифлари таъкидлашича: мамлакатнинг халқаро ҳарбий операцияларда иштироки унинг логистик имкониятларини оширган бўлса-да, эски совет моделлари устунлик қилаётган ҳарбий техника паркининг аҳволи жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Ва уларни НАТО стандартларига мослаштириш ҳали ҳам муаммолигича қолмоқда.

Ҳарбий эксперт НАТО янги дронининг имкониятларини шубҳа остига олди

Шимолий Македония ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, шунингдек узоқ масофага мўлжалланган танкларга қарши тизимларга эга эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакат замонавий қуролларни мустақил равишда ишлаб чиқаришга қодир эмас ва уларни чет элда сотиб олиш учун пул йўқ.

Камтар кучлар

Шимолий Македониянинг қуруқликдаги кучлари тезкор реакция кучлари, қўллаб-қувватловчи кучлар ва стратегик захирадан иборат. Биринчисига иккита пиёда бригадаси ва бронетанк батальон киради. Қўллаб-қувватлаш кучлари таркибида артиллерия полк, ҳаво ҳужумидан мудофаа батальони, РХБЗ ротаси, алоқа ва логистика батальони, муҳандислик батальони, разведка роталари ва ҳарбий полиция мавжуд. Стратегик резервда иккита пиёда бригадаси мавжуд.

Танк батальонига 90-йилларда Болгария ва Украинада сотиб олинган 30 та Т-72А танклари киради. Пиёдалар бригадаларида – 11та БМП-2 пиёда жанговар машиналари, ўнта МТ-ЛБ зирҳли торткичлари, ўнта БРДМ-2 патрул машиналари, 70 га яқин БТР-70 ва БТР-80 бронетранспортёрлари, шунингдек тўққизта Греция  Leonidas-лари, 28 та америка М113с ва 84 та TM-179 Hermelin немис зирҳли машиналари. Бундан ташқари, қуруқликдаги кучларда 80 га яқин Ҳаммер бор. 2028 йилга келиб Шимолий Македония совет техникаларидан бир қисминидан халос бўлишни ва АҚШда 56 та замонавий Stryker бронетранспортёрларини ва 96 JLTV зирҳли машиналарини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Янги дронлар Россия ҳудудини чуқурроқ кузатиши мумкин - НАТО

Қуролли кучларнинг артиллерияси асосан 12 дона 122 ммлик Град залпли реактив зарба ускунаси ва 12 та югослав 128 мм РСЗО M-63 Plamen. Стволли тизимлар Улуғ Ватан уруши йилларида ишлатилган 14 та америкал 105 ммли М-56 ва 56 та совет М-30 дан иборат. Бундан ташқари, 39 та 120 ммли Совет ва Югославия миномётлари мавжуд. Кўпроқ аҳамиятга эга бўлган танкга қарши қуроллар - фақат бир нечта француз танкларга қарши "Милан" ПТРК тизимлари.

Ҳарбий-ҳаво кучларида фақат олтита самолёт бор: битта Совет Ан-2 ва бешта Чехословакиянинг Z-242 ўқув-машқ самолётлари. Армия авиацияси ҳам жиддийроқ қуролланган: олтита Ми-24В зарба ва тўртта Украина томонидан тақдим қилинган ва Исроилнинг Elbit компанияси томонидан такомиллаштирилган Ми-17 ҳарбий вертолётлари, шунингдек, иккита Американинг кўп мақсадли UH-1H Iroquois вертолёти. Ҳавога қарши мудофаада - Совет қисқа масофага мўлжалланган "Стрела-10" зенит-ракета комплекслари, бир нечта ПЗРК "Игла-1" ва 36 та швед 40 ммли Bofors тез отувчи зенит ускуналари.

Соҳил хавфсизлик кучлари - ҳарбий катерларнинг кичик бўлинмалари - Преспенский ва Оҳрид кўлларининг сувларида патруллик қилмоқда.

Шарқий йўналиш

Америкаликлар Скопьенинг НАТОга аъзо бўлиш истакларини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, бу шунчаки вақт масаласи эканлигини англатади. АҚШнинг Альянсдаги доимий вакили Кэй Бейли Хатчисон Шимолий Македония ҳарбий блокга ёзгача қўшилишини билдирди.

Ливия давлатчилигини НАТО йўқ қилди - Лавров

Бунга қарши, ноябр ойида, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг 4-Европа департаменти директори Юрий Пилипсон эътироз билдирди. Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг кенгайиши Европадаги ишонч ва барқарорликни бузади ва қарама-қаршиликни кучайтиради. Дипломат янги мамлакатларнинг анти-Россия сиёсати ва алянсни ҳарбий режалаштиришга жалб қилиниши қитъа хавфсизлигига ҳисса қўшмаслигини таъкидлади.

Албатта, бу ерда гап Шимолий Македония Қуролли кучларининг имкониятларига ҳам боғлиқ эмас. Кичик ва заиф қуролланган армия шундоқ хам кучли Шимолий Атлантика Иттифоқини кучайтириши мумкин эмас. Ҳарбий экспертлар америкаликларга Македония аскарлари ва танкларига эмас, балки ушбу мамлакат ҳудудидан шарқий йўналишда операциялар ўтказиш учун керак, деб ишонишади.

"Америка Қўшма Штатлари Шимолий Македонияни плацдарм сифатида ишлатишни режалаштирмоқда", деб тушунтирди РИА Новости геосиёсий муаммолар академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков: "У ерда Россияга жуда чуқур ичкаридаги нишонларни уришга қодир ўртадаги ракеталарни жойлаштириш мумкин, ҳаво базалари ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш мумкин. Македония аҳолиси эса америкаликлар учун оддий емдир."