ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. НАТО Россия ҳудудига чуқур назар соладиган дронларга эга, деган эди альянс бош котиби Йенс Столтенберг бироз олдин. Ҳарбий эксперт Алексей Леонков нима учун бу баёнотни сенсацион деб аташ мумкин эмаслигини тушунтирди.
НАТОнинг янги "Global Hawk " стратегик дрони Россия ҳудудида нималар бўлаётганини кузатиши мумкин, деб ёзади Норвегиянинг Verdens Gang нашри.
"Улар НАТО ҳудуди орқали учишади, аммо қўшни мамлакат чегараларининг ичкарисида нима содир бўлганлигини ёзиб олишлари мумкин", деди нашрга Иттифоқ бош котиби Йенс Столтенберг.
Газетанинг ёзишича, Американинг Global Hawk компаниясининг янги версиядаги дронлари 30 соат давомида ёқилғисиз ҳавода бўлишлари мумкин ва уларнинг сенсор ва радарлари 18 километр баландликдан 200 км радиусда бўладиган барча вазиятларни ёзиб олишлари мумкин.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, бу учувчисиз аппаратлар НАТОга Россия ва Хитой эга бўлмаган ноёб устунлик беради.
Айни пайтда Сицилияда иккита дрон синовдан ўтказилмоқда ва йил давомида яна учтаси Италияга келтирилади. Ҳаммаси бўлиб, НАТО ўнта Global Hawk ни сотиб олди.
Sputnik радиосида ҳарбий эксперт Алексей Леонков НАТО бош котибининг баёнотига изоҳ берди ва нима учун уни сенсацион деб аташ мумкин эмаслигини тушунтирди.
"Столтенбергнинг таъкидлашича, бу дронлар бизнинг ҳудудимизга чуқурроқ қарашади, аммо бошқа воситалар ҳам буни амалга оширишлари мумкин. Масалан, Авакслар янада узоқроқни кўриши мумкин - 600 километр масофагача. Poseidon и RC-135 разведка самолётлари ҳам бор. Улар ўзларининг электрон ва радиотехник разведка воситалари билан ҳудудлар ичкарисини кўриб туриши мумкин. Булар маълум мажмуалар.Лекин бу дронларга эълон қилинаётган хусусиятлар хаёлот соҳасидандир.НАТО умид қиладики, агар улар узоқ вақт давомида 18 км баландликда учиб туришса, биз уларни кўрмаймизми? Албатта кўрамиз, биламиз, радиоэлектрон кураш тизимлари билан уларга тўсиқлар қўямиз. Ва бу дрон кўриши керак бўлмаган нарсани у албатта кўра олмайди. Албатта бу баёнот қизиқ, ва шубҳасиз, бу вазиятдан беҳабар бўлган одам томонидан тайёрланган. Аммо мутахассислар учун бу сенсацион янгилик эмас." - деди Алексей Леонков.
Агар НАТО шу тарзда янги кескинликни қўзғамоқчи бўлса ёки Россияни "қўрқитмоқчи" бўлса, унда бу уриниш муваффақиятсиз якунланди, дейди ҳарбий эксперт.
"Агар бу шундай уриниш бўлса, унда бу муваффақиятсиз. Чунки унда бирон бир янгилик ёки "қўрқинчли"сўз айтилмади. Дарвоке, Global Hawk айнан шундай тўпламда бўлмаслиги мумкин, аммо у бизнинг чегараларимиз бўйлаб Болтиқбўйи ва Қора денгизда учиб юрган. Шунингдек у Сурияда ҳам кўринган. Яъни биз ушбу учувчисиз аппаратни кўрдик, уни кузатиб бордик"деди Алексей Леонков.
Чет эл самолётлари Россия чегаралари яқинида мунтазам равишда разведка ишларини олиб боради. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ўлкаларида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия базалари яқинида учрайди. Россия Мудофаа вазирлиги Америка қўмондонлигини бир неча бор бундай разведка операцияларини тўхтатишга чақирган, аммо Пентагон буни рад қилмоқда.