Қозоғистонда Ravon Nexia R3 энг кўп сотиладиган моделга айланди

2020 йил январ ойида Қозоғистоннинг автомобил бозорида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 20 фоизга ошиши билан нишонланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ravon Nexia R3 ўзбек автомобили Қозоғистонда энг кўп сотиладиган модел бўлди, деб хабар қилди "Ўзавтосаноат".

Қозоғистон Ўзбекистонга салкам 12 млн долларлик автомобиллар етказиб беради

"Январ ойида мамлакатда жами 449 дона машина сотилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2020 йил январ ойида Қозоғистоннинг автомобил бозори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 20 фоизга ўсганлиги маълум.

Эслатиб ўтамиз, компания 2019 йил сентябр ойида Россияда сотувларни қайта йўлга қўйди, аммо Европа бизнеси ассоциациясининг (АЕБ) Россия Федерациясида бир йил давомида ўтказилган савдо натижаларида бирорта ҳам ўзбек брендининг машинаси акс эттирилгани йўқ. Ўша пайт компания топ-менежерлари 2022 йилда Россия бозорида 7-8 та модел етказиш режалари ҳақида гапиришган.

Ravon 2020 йилда Россияда 35 мингга яқин автомобил сотишни режасини сақлаб қолмоқда ва ҳозиргача улар тўлалигича Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказиб берилади.